Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази ва Молия вазирлигининг Давлат бюджети департаменти ҳамкорликда 2021 йил 28 октябрь куни вазирлик тизими ходимлари учун “Давлат молиявий назорати тизимининг хориж тажрибаси ва унда ички аудитнинг тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази фаолиятини такомиллаштириш бўйича
2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегиясида назарда тутилган тадбирлар ижроси юзасидан ташкил этилди.
Давра суҳбатини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – Давлат молиявий назорати тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада кенгроқ ёритиш, давлат молиявий назоратини самарали ташкил қилиш юзасидан хориж тажрибасини ўрганиш, молиявий назоратни амалга ошириш борасида билим ва кўникмаларни такомиллаштириш, давлат молиявий назоратини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммоли вазиятларни муҳокама қилиш, ҳамда хато ва камчиликларнинг олдини олиш борасида фикрлар билан алмашишдан иборат.
Давра суҳбатида Молия вазирлиги Давлат бюджети департаментининг Бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат услубиёти бошқармаси "Ички аудит ва молиявий назорат хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методологияси" бўлими бошлиғи Жабборов Азамат Алижонович маъруза билан иштирок этди ва қуйидаги йўналишлар бўйича батафсил маълумотлар берди:
- «Уч чизиқли ҳимоя» модели;
- Давлат молиявий назоратининг амалдаги тизими;
- Давлат молиясини ривожлантириш стратегияси;
- Ички аудитнинг халқаро назарий асослари;
- Давлат секторида Ички аудитни ривожлантириш босқичлари.
Шунингдек, давра суҳбати давомида вазирлик тизими ходимлари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан мазмунли жавоблар берилди, ҳамда давлат молиявий назоратини ва ички аудитни самарали амалга оширилишини таъминлашда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, давлат молиясини ривожлантириш стратегиясига доир масалалар муҳокама қилинди.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар мазкур тадбир давлат молиявий назоратини ва ички аудитни самарали ташкил қилишга, ҳамда унинг амалга ошириш жараёни борасида молия тизими ходимларининг билимларини оширишга, ҳуқуқий онг ва замонавий дунёқарашларини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлашди.


